1

1 январдан миллий мувофиқлик белгиси бўлмаган товарларни сотишга тақиқ қўйилиши мумкин

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 15:34
1 январдан миллий мувофиқлик белгиси бўлмаган товарларни сотишга тақиқ қўйилиши мумкин

«Ўзстандарт» агентлиги аҳолига сотишдан олдин мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди, деб ёзади Spot.

Ҳужжатда ҳар бирида бир нечта товарлар бўлган 102 та пункт мавжуд. У озиқ-овқат, транспорт воситалари, кийим-кечак, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, пластмасса маҳсулотлари, сув, минераллар ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олади.

Агар маҳсулот миллий мувофиқлик белгиси билан маркировка қилинмаган бўлса, уни сотиш тақиқланади. Лойиҳада янги тартибни 2020 йилнинг 1 январидан жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мувофиқлик белгиси товарлар Ўзбекистонда амалда бўлган норматив ҳужжатларга мувофиқ равишда баҳолаш ва тасдиқлашдан ўтказилганидан сўнг қўлланиши мумкин.

Маҳсулотни сертификатлашда у синовдан ҳамда ишлаб чиқариш шароитларини мажбурий баҳолаш, техник регламент ва стандарт талабларининг қиёсий таҳлилидан ўтказилади.

Ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг техник регламентлари, стандартлари ва меъёрларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни сертификатлаштиришга йўл қўйилмайди.

Импортга келсак, тижорат мақсадларида олиб кириладиган товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулот ёки қадоқдаги давлат тилида мажбурий этикеткага эга бўлиши керак, ёпишқоқ стикерлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификатини уч йилга, маҳсулот партиясига — яроқлилик муддатига, кафолат муддати бўлмаган муддатга — амал қилиш муддатини кўрсатмасдан бериш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1