1

Билим юртида Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 13:56
Билим юртида Президент қарори ижросини  таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-мухандислик билим юртида Мудофаа вазирлиги мафкуравий ва тарбиявий ишлар бош бошқармаси масъул офицерлари ҳарбий хизматчилар билан учрашув ўтказди.

Унда асосий масала Президентимизнинг 2019 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги ПҚ-4382-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилди.

Шунингдек,тадбирдаМудофаа вазирининг 2019 йил 31августдаги тегишли буйруғи ҳамда йўриқномада белгиланган бир қаторвазифалар ижросини таъминлашюзасидан амалга оширилиши лозим бўлганмасалалар слайдлар асосидаиштирокчиларга баён этилди.

Шу билан бирга, офицерлар ҳамдаҳарбий хизматчиларга мазкур буйруқ асосида Мудофаа тизимида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1