1

Сурхондарёда Бош прокуратура раҳбарияти иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 13:45
Сурхондарёда Бош прокуратура раҳбарияти иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Ангор туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор штабида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев раҳбарлигида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда вилоят, туман ҳокимияти вакиллари, вилоят прокурорининг ўринбосарлари ҳудудда фаолият олиб бораётган алоқадар корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирок этишди.

Қабул жараёнида мавжуд муаммолар атрофлича ўрганилиб, вилоятда истиқомат қилаётган 80 нафардан ортиқ фуқаролардан тушган турли мавзулардаги мурожаатлар фуқаролар иштирокида муҳокама қилингани ҳолда уларнинг 10 дан ортиғи сайёр қабул давомида ҳал этилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини уй – жой билан таъминлаш, шунингдек, мавжуд уй – жойини таъмирлашга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди. Бундан ташқари, кредит олиш, ишга кириш масалаларидаги муаммолар ҳам бор.

Мурожаат этган фуқаролардан бири Термиз шаҳар “Юлдуз” маҳалласида яшовчи Саодат Итолмасова қизининг Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан ички ишлар органларига ишга тиклаб берилиши муносабати билан ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Якунда айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди. Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1