1

Марғилонлик уста Lacetti'дан Ferrari ясади

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 10:20
Марғилонлик уста Lacetti'дан Ferrari ясади

Марғилонлик уста ўзининг Lacetti автомобилидан Ferrari'га ўхшаш бўлган автомобил ясади. Бу ҳақида Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳида Akbar Murodov исмлий фойдаланувчи хабар қилган.


Хабарда автомобил олд, ён ва орқа томондан олинган суратлари жойлаштирилган. Гуруҳ аъзолари ушбу расмларни турлича кутиб олишди, кимдир ҳазил аралаш бу йигитни дарров “Ўзвтопром”га бошлиқ қилиш керак, деса бошқалар ЙҲХБ бундай автомобилга оддий йўллардан ҳаракат қилишига рухсат берармикан деб хавотир олган.

Нима бўлганда ҳам, йигитга қойил қолиш керак. "Ноль"дан бошлаб бутун бошли автомобиль ясаш учун қанча вақт, куч ва маблағ керак. Бироз олдин Самарқанд ва Бухорода ҳам ана шундай энтузиаст йигитлар Феррари автомобили ясашга киришишган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1