1

Ўзбекистон фуқаросига суиқасд қилишда гумонланаётган петербурглилар ҳибсга олинди

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 09:51
Ўзбекистон фуқаросига суиқасд қилишда гумонланаётган петербурглилар ҳибсга олинди

Санкт-Петербургнинг Красногвардейск суди миллий адоват негизида Ўзбекистон фуқаросини ўлдирмоқчи бўлганликда гумон қилинган Роман Кулев ва Владислав Смоликовни ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчилар асли москваликлар бўлиб, Кулев Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг 6-босқичида ўқийди, Смоликов эса ишсиз.

16 сентябрь, душанба куни Кулев ва Смоликов 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросига тажовуз қилган. Смоликов жабрланувчининг юзига кўзни ёшлатувчи газ пуркаганликда ва кўкрагига камида икки марта пичоқ билан зарба берганликда айбланмоқда. Ўзбекистонлик тирик қолиб, шифохонага етказилган.

Гумонланувчилар 17 сентябрь, сешанба куни қўлга олинган. Таъкидланишича, улар айбларини тан олмаяпти ва кўрсатмалар беришдан бош тортмоқда.

Россия тергов қўмитасида маълум қилинишича, гумонланувчилар миллатчи қарашларга эга бўлиб, уларнинг ирқчилик ва миллий адоват негизида содир этилган бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1