1

Туризимни ривожлантириш давлат қўмитасида янги тайинлов

ЖАМИЯТ 19.09.2019, 16:10
Туризимни ривожлантириш давлат қўмитасида янги тайинлов

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Аъзамов Улуғбек Аҳмадович, 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини “Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1