Бугун метро аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда

ЖАМИЯТ 19.09.2019, 15:53
Бугун метро аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда

Тошкент биринчи марта дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати иштирок этадиган “Европа мобил ҳафталиги”нинг расмий иштирокчисига айланди. Бир қатор мамлакатларда ҳар йили 16-22 сентябрь кунлари соғлом турмуш тарзига чорловчи автомобилсиз кун тадбирлари бўлиб ўтади.

Бугун пойтахтимиз Тошкентда турли хил ҳаракат усулларини оммалаштириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар режалаштирилган. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Тошкент шаҳри ҳокимияти ташаббусида ўтказилаётган тадбирлар бошланди.

Бунда метродан фойдаланишни оммалаштириш учун 19 сентябрь куни метрода саёҳат бепул бўлади. Шунингдек, бугун бекатлардаги ўтиш йўлаклари мусиқачилар, актёрлар ва бошқа кўнгилочар дастурларнинг саҳнасига айланади. Акция ташкилотчилари пойтахт аҳолисини шу куни ўз машиналарини қолдириб, ишхоналарига метрода боришга чақиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни “Автомобилсиз кун” тадбири ҳам бўлиб ўтади. 22 сентябрь куни пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ўзларининг машиналарини ташлаб, пойтахтнинг Учтепа тумани, Лутфий кўчаси бўйлаб пиёда сайр қилишга таклиф этилмоқда. Иштирокчилар байрамона муҳитдан завқланиб, турли кўнгилочар ва маърифий тадбирларда қатнашишлари учун кўча кун бўйи автомобиллар учун ёпиқ бўлади. Шу куни шаҳарда ҳаракатланиш, хавфсизлик, пиёдалар, велосипедчилар ва ҳайдовчилар ўртасидаги ўзаро ҳурматнинг муҳимлиги мавзусида мастер-класслар ва-мусобақалар бўлиб ўтади. Автомобилсиз кун “Сеул“ боғидаги байрам концерти билан якунланади. Тадбирлар “Бирга юрамиз!“ шиори остида ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1