1

Ҳарбий маҳаллада саломатлик тадбири ўтказилди

ЖАМИЯТ 19.09.2019, 11:37
Ҳарбий маҳаллада саломатлик тадбири ўтказилди

Саломатликтабиат неъматларининг энг азиз ва энг қадрлиси. Ўзингиз, оила аъзоларингиз соғ-саломатми, демак дунёдаги энг бахтли инсонсиз. Шундай экан, ишингиз барори, омадингиз гарови бўлган саломатликни асраш ҳамиша назоратингиз остида бўлсин. Яшнаобод туманидаги «Олмос» маҳалласида амалга оширилган саломатлик тадбири айнан шу масалага бағишланди.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, Тошкент ва Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида уюштирилган тадбир ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга, яъни саломатликлари назоратига қаратилди.

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия фонди ва Яшнаобод тумани 31-сонли оилавий поликлиника шифокорлари иштирокида ўтказилган тиббий кўрикда «Олмос» маҳалласида истиқомат қилаётган ҳарбий оила бекалари ва фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтишди.

Малакали тиббиёт ходимлари ва замонавий тиббиёт ускуналари орқали ўтказилган тиббий-кўрик юзлаб оналар ва болалар саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб эганига шубҳа йўқ.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1