1

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари энг юқори чўққига чиқди

ИҚТИСОДИЁТ 18.09.2019, 18:02
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари энг юқори чўққига чиқди

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин-валюта захирасининг янгиланган статистикасини эълон қилди.

1 сентябрь ҳолатига кўра расмий захиралар 28,4 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, шундан 12,1 млрд. доллари чет эл валютасидаги захиралар ва 15,9 млрд. доллари олтиндир. Шундай қилиб захира ҳажми йил бошидан буён ўз чўққисига чиқди. Сабаби 1 январда бу кўрсаткич 27 млрд. доллардан зиёд, 1 апрелда 27,6 млрд. доллар, 1 июлда 27,7 млрд., 1 августда 27,74 млрд. доллар ташкил этганди.

Захиралар асосан олтин нархидаги ўсиш ҳисобига кўпайган. Сабаби олтин захиралари август ойидагидек қолган – 10,5 млн. троя унцияси. Маълумот учун, троя унцияси банклар ва заргарлар томонидан қўлланиладиган оғирлик ўлчов бирлиги бўлиб, 31,1034768 граммга тенг. Шу асосда олтин захирасини тоннага ўгирсак, 326 тонна бўлди.

Бундан олдин Ўзбекистон олтиннинг бир қисмини хориж облигацияларига алмаштириши ҳақида хабар берилганди. Хусусан, МБ хориж облигациялари ҳисобига олтин улушини қисқартирган ҳолда захираларни диверсификация қиляпти.

“Олтин улуши кам бўлади. Биринчидан, чунки захираларнинг ўзи ўсади, иккинчидан, биз кўпроқ олтин сота бошлаймиз”, – деганди июль ойи бошида МБ раҳбари М.Нурмуратов.

Унинг сўзларига кўра, тўрт-беш йил ўтиб Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг ўзлари олтинни дунёда тўғридан-тўғри сота олишлари мумкин. Айни пайтда унинг харидори Марказий банк бўлиб, ушбу молия муассасаси олтинни мамлакат ичкарисида сўмга сотиб олиб, уни ташқи бозорда долларга сотяпти.

МБ раиси изоҳича, бу йўл билан сўмнинг айирбошлаш курсини қўллаб-қувватланмаяпти, тебранишни текислашга уриниш бўлмаяпти. “Бизнинг бозордаги иштирокимиз – бу валютани қўллаб-қувватлашга аралашиш эмас, балки олтин харидини компенсация қилишдир”, – дея қўшимча қилганди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1