1

Йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни яширинча олиб ўтишга уриниш фош қилинди

ЖИНОЯТ 18.09.2019, 17:57
Йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни яширинча олиб ўтишга уриниш  фош қилинди

Божхона ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан турли ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро О.А. божхона назоратидан ўтказилганда фукаронинг эгнидаги кийими чўнтакларига яширилган, оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 40 000 АҚШ доллари яширилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланди.

Ушбу посторқали қўшни давлатга йўл олган У.Н. ва И.Х. исмли шахслар ҳам божхона назоратидан ўтказилганда, улар қарийб 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарни кийимлари орасига яшириб, республикамиздан ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлганликлари аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1