Ота масъулиятни англади

ЖИНОЯТ 18.09.2019, 17:24
Ота масъулиятни англади

Фақат уни англаши учун албатта қонун “туртки”си керак бўлди. МИБ фаолияти бошлангандан бери юзлаб оталарга фарзанди олдидаги бурчи, масъулиятини билдириб тўланмай қолиб кетган алимент тўловларини ундириб бераяпти. Албатта, ҳар бир бола ота-онаси, оиласи бағрида улғайишга ҳақли. Аммо баъзи бир одамлар буни тушунишни истамайди.

Жондор туманининг “Кўлиён” қишлоғидан Бухоро шаҳрига келин бўлиб келган Мўътабар Ҳакимова (исм ва фамилялар шартли равишда ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Козим Саидов билан ажрашиб кетаман, деган ёмон ният хаёлида ҳам йўқ эди. Аммо...

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2014 йил 23 октябрдаги ижро ҳужжатига биноан 2011 йилда туғилган Моҳина Саидованинг таъминоти учун 2014 йилдан2019 йил 1 сентябргача қолиб кетган31 миллион 360 минг 456 сўм миқдоридаги алимент пуллари ундириб берилди.

Фарзанди эҳтиёжлари учун керакли маблағ энди бор. Бироқ, ота меҳри ўрнини бу пуллар боса оладими? Бу савол ҳар галгидек жавобсиз қолаверади...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1