1

Жанубий Кореяда илк маротаба Африка вабоси эпидемияси аниқланди

ДУНЁ 18.09.2019, 16:50
Жанубий Кореяда илк маротаба Африка вабоси эпидемияси аниқланди

Ушбу хавфли вирус КХДР чегарасидан унча узоқ бўлмаган Пхаджу шаҳридаги чўчқа боқиладиган фермада тарқала бошланган. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги хавфнинг максимал даражасини эълон қилди. Ва фермадаги тўрт мингга яқин жониворларнинг йўқ қилинишини айтиб ўтди. Мамлакатда ушбу юқумли вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тадбирларнинг амалга оширилиши эълон қилинди.

Жорий йилнинг май ойида ушбу вируснинг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар Шимолий Кореяда ҳам қайд этилган эди. Ушбу касаллик жуда юқумли бўлиб, ўлим даражаси 100 фоизни ташкил этиши мумкин. Ҳозирда вирусга қарши курашда самарали вакцина мавжуд эмас, шунинг учун касалликка чалинган барча жониворлар йўқ қилиниши зарур. Африка вабоси одамлар ҳаётига хавф солмаса-да, чорвачилик соҳасига катта иқтисодий зарар келтиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1