1

Самарқандда осма йўл лойиҳаси тақдим этилди

ЖАМИЯТ 18.09.2019, 15:36
Самарқандда осма йўл лойиҳаси тақдим этилди

Самарқандда бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган осма йўл қуриш режалаштирилмоқда

Куни кеча Самарқандда ушбу осма йўл лойиҳаси тақдим этилди. Тақдимот фотосурати Zarnews.uz сайтида эълон қилинди.

Фотосуратда тақдим этилган маълумотларга кўра, осма йўл узунлиги 5,5 километрдан зиёдроқни ташкил этиб, у бири Самарқанд марказида жойлашган учта станцияни ўз ичига олади.

Осма йўл бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган ва йўловчилар ҳаводан туриб қадимий Афросиёб шаҳарчаси ҳамда асосий тарихий ёдгорликларни томоша қилиш имконига эга бўлади.

Лойиҳа осма йўллар қурилиши соҳасида дунёнинг энг етакчи ҳисобланган Италиянинг Leitner Ropeways компанияси томонидан тақдим этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1