2022 йилда ижтимоий ҳимоя бўйича ягона тузилма ташкил этилади

ЖАМИЯТ 18.09.2019, 15:24
2022 йилда ижтимоий ҳимоя бўйича ягона тузилма ташкил этилади

2022 йилда ижтимоий ҳимоя бўйича ягона тузилма ташкил этилади.

2022 йилда Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш, 2021 йилгача Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорликда аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яхшилаш бўйича қўшма дастурни ишлаб чиқди, дея хабар қилди ЮНИСЕФ ваколатхонаси.

Дастур 17 сентябрь куни Тошкентда тақдим этилди, тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрезер иштирок этди.

Дастур асосан ногиронлиги бўлган одамлар учун институционал ислоҳотларни ҳамда синов дастурлари амалга оширишни кўзда тутади. Умуман олганда, ижтимоий ҳимоя тизими ижтимоий таъминот, жумладан нафақа ва ижтимоий суғурталаш, болалар ва катталар учун ижтимоий хизматларни ўз ичига олган ижтимоий хизматлар ва ишлар тизимидан иборат бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя учун масъул бўлган вазирлик ташкил этиш ҳақидаги хабарлар май ойид маълум бўлган эди. Эндиликда эса 2022 йилда йилда мамлакатда ҳар бир аҳолининг эҳтиёжларига мос самарали ижтимоий ҳимоя учун етарлича ресурслари бўлган ягона маҳкама ташкил этилиши аниқ бўлди. Бир йил аввал, 2021 йилгача 2030 йилгача Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибига асосланган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари Жамғармасининг молиявий кўмагини олиш тўғрисидаги аризаси тасдиқланган 24 давлатдан бирига айланди. Ушбу жамғарма маблағлари Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнини тезлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳозирда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя қилиш вазифаси бир қанча вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимланган. Мамлакат ЯИМнинг 8−9 фоизга яқинини ижтимоий ҳимояга сарфлаётган бўлишига қарамасдан, сўнгги йилларда ижтимоий ҳимоя тизимида бўшлиқ ортмоқда, дея қайд эди ЮНИСЕФ.

«Аксарият ногиронлиги бўлган шахслар муносиб ижтимоий ҳимояга эга эмас. Ижтимоий нафақалар миқдори кескин қисқарди, бир вақтнинг ўзида болали заиф оилалар ўртасида қамраб олиш даражаси 25 фоизгача тушди. Эҳтиёжмандларнинг фақатгина 10 фоизи ижтимоий нафақалар ва меҳнат бозоридаги фаол дастурлардан фойдалана олади, пенсия ёшидаги шахсларнинг 30 фоизи ижтимоий суғурталаш дастурларига жалб қилинмаган», — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1