1

Норинлик ота бир йўла 60 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди

ЖИНОЯТ 18.09.2019, 14:56
Норинлик ота бир йўла 60 миллион сўм алимент пулини тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2013 йил 8 январь кунги қарорига кўра, Норин тумани “Тегирмонбоши” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Раззақовдан ундирувчи М.Иляминова фойдасига 1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Норин туман бўлими иш юритиувга олинган бўлиб, қарздорнинг вақтинчалик четга чиқиши чекланган.

Давлат ижрочиси томонидан алимент маблағларини вақтида ундириб бериш бўйича чора-тадбирлар кўриб келинган. Ижро ҳаракатлари давомида олиб борилган тушунтиришлар натижасида қарздор Д.Раззақов ҳақдор М.Иляминовага ўз фарзанди учун 18 ёшгача бўлган давр учун ҳисобланган маблағни тўлиқ тўлаб берди.

Шу боис, мазкур ижро ҳужжати тугатилдива қарздорнинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1