1

«Озон қатлами ва мен» танлови ғолиблари тақдирланди

ЖАМИЯТ 18.09.2019, 14:53
«Озон қатлами ва мен» танлови ғолиблари тақдирланди

Она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисида хабардорликни ошириш, унинг ҳимояси ҳамда иқлим ўзгариши ҳақида маълумот бериш, ёшларнинг бўш вақтларини унумли ташкиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида “Озон қатлами ва Мен” мавзуида ижодий ишлар танлови ва ўқув семинари ўтказилди.


Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан “16 сентябрь — Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб ташкил қилинди.

«Озон қатлами ва Мен» мавзуидаги ижодий ишлар танлови “Энг яхши мақола”, “Энг яхши иншо”, “Энг яхши электрон плакат”, “Энг яхши расм (3-7 ёш, 7-16 ёш, 16 ёшдан юқори)” номинациялари бўйича уюштирилди.

16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида 18 нафар ижодкор ёшлар – танлов ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

«Озон қатлами ва Мен» мавзуидаги ижодий ишлар танловининг ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан ажратилган мукофотлар топширилди.

Тақдирлаш маросимида масъул ва ҳомий ташкилотларнинг мутасадди вакиллари, экспертлар кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Маълумот учун: Танловнинг илк босқичида 250 дан зиёд иштирокчилар ўз ижодий ишлари билан қатнашди. Танлов якунига кўра, барча номинациялар бўйича 18 нафар ғолиблар аниқланиб ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1