1

Қуролли Кучлар академияси дала-ўқув майдонида янгиланган ўқув базаси фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 18.09.2019, 10:03
Қуролли Кучлар академияси дала-ўқув майдонида  янгиланган ўқув базаси фойдаланишга топширилди

Қуролли Кучлар академияси дала-ўқув майдонига ташриф буюрган меҳмонлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ҳарбий хизматчилар янгиланган таъминот базаси билан яқиндан танишишди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов янгиланган ўқув базани фойдаланишга топширилиши Қуролли Кучлар академияси тарихида янги саҳифа очишини, ҳарбий таълим жараёнини янада юқори поғонага олиб чиқишини таъкидлаб ўтди.

- Янгиланган базада қурилиш ишлари олти ой давомида олиб борилди, – дейди “Фартиб гарант монтаж” МЧЖ раҳбари Шерзод Тўраев. – Дала шароитда шаҳарчада курсантлар учун барча қулайлик яратилган. Қурилиш ишларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қурилиш молларидан фойдаланилди. Сифат даражаси чет элникидан асло фарқ қилмайди.

Дарҳақиқат, замон талаблари асосида қайтадан қурилган ётоқхона, тиббиёт пункти, ошхона, ўқув хоналари ва бошқа бинолар ҳар томонлама қулайлиги ва кўркамлиги билан ажралиб турибди.

Ўқув жараёнига бевосита ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қиладиган янгиликлардан бири – ҳар бир ўқув биноси интерактив доскалар билан жиҳозланганлигидир.

Қурол-аслаҳа ва отиш кафедраси ўқитувчиси подполковник Руслан Раджабов сўзларига кўра, ушбу замонавий доска курсантларни миллий армиямиз ва чет эл армияларида мавжуд бўлган отиш қуролларини ишлаш принципи ва механизмларини ўргатишда ўқитувчи профессорларга катта қулайлик яратади.

Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов меҳмонларни янгиланган ўқув базаси билан таништирар экан, Қуролли Кучлар академияси тингловчилари ва курсантлари бундай эътибордан янада руҳланиб, ўз мутахассисликларининг етук эгалари бўлиб етишишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1