1

Минтақавий экспортни оширишга доир чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

ИҚТИСОДИЁТ 17.09.2019, 15:17
Минтақавий экспортни оширишга доир чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

Минтақавий экспортни оширишни таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Бошқалар қаторида қуйидагилар режалаштирилмоқда:

• молиявий кўмак – кредитлаш механизмларини жадаллаштириш (буюртмалар келиб тушган пайтдан бошлаб 2 ҳафта мобайнида кредитларни бериш), кафолатни оператив расмийлаштириш ва унинг суммасини 4 млрд сўмдан 8 млрд сўмга ошириш (24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарорга қаранг), экспорт қилувчилар томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларидан маҳсулотлар сотиб олинганда солиқ солиш тизимини такомиллаштириш;
• халқаро сифат сертификатларини олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш (Global G.A.P., Organic, Halal ва бошқалар), Европа Иттифоқи, ХХР, Корея, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар бозорига чиқиш учун стандартларни уйғунлаштириш, Россельхознадзор билан ўтказиш пунктларини кейинчалик «яшил йўлак» режимига киритиш билан музокаралар олиб бориш;
• экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш, Қорақалпоғистон экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ферула етиштириш ва экспорт қилишга квоталар олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
• маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш учун транспорт ва чегаравий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқалар.

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарлигида Минтақалар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссияси ташкил этилди. Унга жорий йилдаги экспортга оид прогноз параметрларининг бажарилишини ва келгуси йилга прогноз шакллантирилишини мониторинг қилиш вазифаси топширилди. Комиссия экспорт салоҳиятининг ўсишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлайди, уларни ҳал этиш йўлларини таклиф қилади ва амалий таклифлар киритади.

Ҳужжат 12.09.2019 йилдан кучга кирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1