1

Меҳмонхона "Ичон қалъа"га бепул от арава хизматини жорий этди

ЖАМИЯТ 17.09.2019, 12:49
Меҳмонхона "Ичон қалъа"га бепул от арава хизматини жорий этди

Кўҳна шаҳарларимизда маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш воситаларини қуриб, фойдаланишга топширишда тадбиркорлар билан бир қатор ташкилотлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жумладан “Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамиятининг “Хива Локомотив“ масъулияти чекланган жамияти бу борада бошқаларга намуна бўлаётир. Жамият томонидан қурилиб фойдаланишга топширилаётган янги икки қаватли меҳмонхона 76 ўринли бўлиб, миллий меъморчилик анъаналари асосида барпо этилди. Жаҳон андозалари мос равишда жиҳозланди. Шу билан бирга темир йўл вокзалига яқин жойлашганлиги меҳмонлар учун қулайлик яратади. Ундан Ичан Қалъагача пиёда юриб бориш мумкин. Эътиборлиси шуки, меҳмонхона мижозларига эски шаҳарга бориб келиш учун бепул от арава ва электрокар хизмати жорий этилган.

Мазкур объект “Ўзтемирйўловчи“ жамияти Кўҳна Хивада бунёд этилган иккинчи меҳмонхона ҳисобланади. Биринчиси "Ичон қалъа" ва "Дешон қалъа" оралиғида жойлашган. Баҳорда топширилган 70 ўринли ушбу меҳмонхона бугунги кунгача олти минг нафар меҳмонга хизмат кўрсатди.

Янги меҳмонхонанинг очилишида ҳудудлардан келган турли соҳаларда фаолият юритган фахрийлар иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1