1

Афғонистонда электр узатиш устунлари портлатилди

ДУНЁ 16.09.2019, 23:09
Афғонистонда электр узатиш устунлари портлатилди

Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида жойлашган электр узатиш тармоқ устунларида юз берган теракт оқибатида мамлакатнинг 11 вилояти электр таъминоти тизимида узилиш юз берди, дея хабар бермоқда ToloNews.

De Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компанияси баёнотига кўра, Ўзбекистондан электр қувватини импорт қиладиган иккита тармоқ устуни якшанба куни жангарилар томонидан портлатиб, ағдарилган.

Афғонистонда электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани ҳақида бизга Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушгани йўқ. Мавжуд шартнома асосида Афғонистонга узилишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (бир суткада тахминан 1,5 миллион КВт/соат).
Электр узатиш тармоқлари, яъни ҳаво линияларининг таянч устунларига етказилган зарарни, уларни таъмирлаш ишларини ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида ўзи амалга оширади.
Айрим сабабларга кўра таъминоти узилган электр тармоғи, тахминимизча, Афғонистон истеъмолчилари Тожикистондан харид қиладиган ҳаво линияларида содир бўлган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин тўғри бўлса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга оширишидан бехабармиз.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1