Алимент пулларини тўламаган шахсга жазо тайинланди

ЖИНОЯТ 16.09.2019, 20:39
Алимент пулларини тўламаган шахсга жазо тайинланди

Вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ота-она бир хилдек масъул. Бироқ, Бухоро шаҳрида яшовчи А.Ашуров муқаддам алимент пулларини тўламаганлиги учун суднинг 13.04.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан озодликни чеклаш жазосига судланган ҳамда суднинг 21.01.2019 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади.

А.Ашуров ундирувчи С.Қаюмова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 2018 йил март ойидан 2019 йил апрель ойига қадар тўланиши лозим бўлган 5 880 000 сўмлик алимент тўловларини тўламасдан бўйин товлаб, хавфли рецидив жиноятни содир қилган.

Суднинг 05.08.2019 йилдаги ҳукмига кўра, А.Ашуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан 2 /икки/ йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1