1

Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул ходимларга семинар-тренинглар ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 16.09.2019, 20:36
Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  учун масъул ходимларга семинар-тренинглар ўтказилмоқда

Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш, жиноят содир этган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш, руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозими жорий этилган эди.

Айни пайтда, мазкур лавозимда фаолият кўрсатаётган ходимларга хизмат вазифаларининг мазмун-моҳиятини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини тушунтириш, уларнинг малакасини ошириш долзарб аҳамият касб этади.

Мазкур йўналишда ИИВ Малака ошириш институти ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторлар учун ҳам алоҳида семинар-тренинглар ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, Наманган ва Тошкент вилоятида ўтказилган семинар-тренинг машғулотларида ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш ҳақида сўз юритилди.

– Семинар-тренинг машғулотларида ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспекторнинг асосий вазифалари, норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳиятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди, – дейди Наманган вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, лейтенант Гулноза Рахматуллаева. – Хотин-қизлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек улар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирларнинг механизмлари ҳақида тушунчалар берилди.

Дарҳақиқат, маҳаллалар осойишталиги – юрт тинчлигини таъминлашга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам ҳудудимиз осойишталиги йўлида шаҳар хотин-қизлар кенгаши, кенг жамоатчилик вакиллари биргаликда ҳаракат қилаяпмиз. Шунингдек, профилактика инспекторлари, уларнинг ёрдамчилари ҳамроҳлигида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан ҳам биргаликда хабар олиш, ёшларга илм-ҳунар эгаллашларига яқиндан ёрдам берилмоқда.

Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари сайёр ўқиш жараёнлари давомида ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиняпти.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Икки нафар ногирон фарзандимни алоҳида парвариш бироз қийинчиликлар туғдиради, – дейди Мингбулоқ тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлари 26 ёшли Зуҳриддин
ва 29 ёшли опаси Умиданинг онаси Хотира Каримова. – Маҳалламиз раиси, профилактика инспектори, туман ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ходимлар мунтазам равишда хабар олиб туришади. Бугунги пойтахтимиздан келган меҳмонларнинг фарзандларимга айтган гаплари нафақат уларни, балки менинг ҳам кўнглимни кўтариб юборди. Бизни эъзозлаганларнинг ҳамиша йўллари ёруғ бўлсин.

Бундан ташқари, Институт профессор-ўқитувчилари Қуйичирчиқ туманнинг “Мевазор” маҳалласида яшовчи, кам таъминланган Кулжамал Холмурадованинг оиласининг ҳолидан ҳам хабар олинди.

– Турмуш ўртоғим раҳматли Тошкент шаҳар ИИББда хизмат қилар эди, 20 йил олдин асаб касаллиги туфайли қазо қилди. Ундан кейин 1 та ўғлим, 1 нафар қизим ҳам ушбу касаллик орқали вафот этди, – деди К.Холмуродова. – Кичкина қизим ҳам шу ташхис бўйича
1-гуруҳ ногирони, турмуш ўртоғи билан ажрашиб, у ҳам 4 нафар фарзанди билан менинг қарамоғимда. Бундан ташқари, кенжа ўғлим ҳам шу ташхис билан касал бўлиб, ҳозирги кунда у 2-гуруҳ ногирони.

Туман ҳокимлигига уйимизнинг томидан ёмғирли кунларда чаки ўтаётганлиги ҳақида мурожаат қилган эдим. Улар барака топсин, ёрдам беришди. Бундан ташқари, маҳалламиз раиси Шарифа Номозбоева бошчилигидаги фаоллар, профилактика инспектори, қўни-қўшнилар доимо хабар олиб туришади. Неварамни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда ёрдам беришди.

Суҳбат жараёнида К.Холмурадова уйида ҳаммом қуришга ёрдам беришни сўради, ушбу масала бўйича туман ИИБ раҳбарияти ва маҳалла раиси ўз кўмагини беришини маълум қилди.

Шунингдек, Чортоқ тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Асила Дадахонованинг оиласидан ҳам холидан хабар олинди.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1