1

“Айритом” чегара-божхона постига замонавий радиация назорати қурилмалари топширилди

ЖАМИЯТ 16.09.2019, 17:09
“Айритом” чегара-божхона постига замонавий радиация назорати қурилмалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май дойида Америка Қўшма Штатлари амлга оширган расмий ташрифи доирасида«Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёноти қабул қилинган.

Мазкур Баёнот асосида ҳозирда иккала давлат ўртасида турли соҳаларда, хусусан божхона соҳасидаги ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланмоқда. 2019 йил 16 сентябрь куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара-божхона постида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларига беғараз кўмак сифатида тақдим қилинган радиацион портал мониторларини тантанали қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва АҚШ Энергетика вазирлиги ўртасида имзоланган ядровий ҳамда радиоктив материалларнинг ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум доирасида амалга оширилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюм, Давлат божхона қўмитасининг Ахборот коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи Д.Максумов ва бошқалар иштирок этишди.

Таъкидланганидек, давлат божхона хизмати органлари ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда яқиндан кўмакчи бўлиб келишмоқда. Бу жараёнда тезкорлик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларига янги инновацион ва коммуникацион технологиялар мунтазам жорий этилмоқда.

Радиацион портал мониторларидан чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар ёки автотранспорт воситаларида ноқонуний радиактив моддаларни аниқлашда кенг қўлланилади ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бу каби қурилмалардан вилоятдаги “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига ҳам тақдим этилиши назарда тутилган.

Тадбир давомида меҳмонлар “Айритом” чегара божхона пости, шунингдек, “Termiz Kargo Centr” логистика маркази билан ҳам яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ҳукумати ўртасида 2001 йилда имзоланган “Мудофаа ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим” доирасидахавфли ядровий, биологик, кимёвий ва радиологик материалларнинг тарқалишига қарши ҳамкорликда курашиб келмоқда.

Тантанали тарзда қабул қилиб олинган радиацион назорат қурилмалари минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишда муҳим аҳамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1