Сирдарё ҳокими энг яхши ўқитувчига автомобиль совға қилмоқчи

ЖАМИЯТ 16.09.2019, 15:42
Сирдарё ҳокими энг яхши ўқитувчига автомобиль совға қилмоқчи

Бугун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев “Энг яхши мактаб”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши фан ўқитувчиси” танловларини эълон қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, танлов ғолибларига енгил автомошина совға қилинади.

Ҳоким ўтказган йиғилишда айтилишича, ҳар бир раҳбар учун бундан буён мактаб иши виждон иши бўлиши шарт. «Чунки биз, муҳтарам Президентимиз айтгандек кўп йиллар мактабдан анча узоқда бўлдик. Энди бу ўта муҳим долзарб масалани ҳар биримиз ўз иш фаолиятимизнинг асосий ўлчов бирлиги деб қарашимиз керак», — деган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

Шунингдек, йиғилишда Сирдарё вилоятидаги мактаблар салоҳиятини кўтариш, улардаги муҳитни ўзгартириш бўйича бир қатор муҳим топшириқлар берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1