1

Туркияда теракт: 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланган

ДУНЁ 16.09.2019, 14:53
Туркияда теракт: 7 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланган

Туркиянинг Диёрбакир вилоятида жойлашган Кулп туманининг қишлоқ ҳудудида Курдистон ишчи партияси жангарилари ўтин йиғишга кетаётган одамлар тўла автомобилни портлатиб юборди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳат олган, дейилади «Regnum» хабарида.

«Anadolu Ajansı» агентлиги хабарига кўра, портлашдан олдин воқеа жойида туман ҳокимлигига қарашли машинани кўришган. Туркия хавфсизлик кучлари ходимлари ўтказган амалиёт чоғи Халқлар демократик партияси маҳаллий бўлинмаси раҳбари ҳамда Кулп ҳокимлиги илмий бўлими бошлиғи қўлга олинган. Портлатишга бевосита алоқадор шахслар қидирилмоқда.

Тергов аниқлашича, террорчилар масофадан ишга туширилувчи портловчи қурилмадан фойдаланишган. Портлаш жойида диаметри 1,5 метрлик чуқур ҳосил бўлган. Жангарилар кўпроқ одамнинг қонини тўкиш учун олдинда кетаётган ёғоч ортилган тракторни атайин ўтказиб юборишгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1