1

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 16.09.2019, 14:19
Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 17 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9411.30 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ўтган ҳафта белгиланган қийматига нисбатан (+15.67) сўмга ошганини кўрсатади.

Евро курси эса 9 сентябрдаги кўрсаткичга нисбатан (+60.57) кўтарилиб, 10421.13 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам кўтарилиш (+3.55) кузатилиб, 146.51 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1