Танлов ғолиблари Хитойга саёҳат қилади

МАДАНИЯТ 16.09.2019, 13:02
Танлов ғолиблари Хитойга саёҳат қилади

Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ўзаро ҳурмат, тенглик, дўстлик ва манфаатдорлик тамойиллари асосида кенгаймоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг доимийлик касб этган мулоқот ва учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими, “Dono nashriyoti” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида “Сиз Хитойни биласизми?” номли танлов ташкил этилди. Мазкур танловдан асосий мақсад ўзбек ёшларини Хитой билан яқиндан таништириш ва ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат. “Билимдон”, “Доно ворд”, “Знайка” ва “Excellent” журналларида Хитой ҳақида викторина саволлари чоп этилди. Унда 2 минг 500 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, ўз жавобини йўллади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг 20 нафар ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мазкур танловнинг 3 нафар ғолиби Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳомийлигида мазкур мамлакатга 7 кунлик бепул йўлланмани қўлга киритди. Уларни 31 август - 6 сентябрь кунлари Пекин, Шанхай шаҳарларида қизиқарли саёҳат кутмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1