1

Ноқонуний фаолият фақат зарар келтирди

ЖИНОЯТ 16.09.2019, 12:59
Ноқонуний  фаолият фақат зарар келтирди

Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ тумани бўлими ходимлари томонидан 19.08.2019 йилда ўрганилган тезкор маълумотга кўра, Яккабоғ тумандаги “Уйғур” МФЙ да яшовчи фуқаро А.Норқобилов ўзининг яшаш уйининг ёрдамчи хўжалик хонасида яширин равишда қўлбола усулда тайёрланган зиғир дони ва чигит хом-ашёсини қайта ишлайдиган цех ташкил қилиб, чигит хом-ашёсидан ёғ ҳамда кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан ноқонуний равишда шуғулланиб келганлиги аниқланган.

Текширишда, А.Норқобиловнинг яшаш уйидан 2 дона қўлбола усулда ясалган жувоз ускунаси, хом-ашё ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил тариқасида процессуал расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш давомида, фуқаро А.Норқобилов яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган 2 дона жувоз ускунасини қарийб 1 йилдан ортиқвақт мобайнида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, электр ҳисоблагичдан олдин тармоққа яширин йўллар билан тўғридан тўғри уланиб олиб, 487 кун давомида

81816 кВт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида Яккабоғ туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига 24 млн. 135 минг 720 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Бюронинг Яккабоғ туман бўлими томонидан 30.08.2019 йилда А.Норқобиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852-моддаси 2-қисми ва 1862-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 3812-моддаси тартибида терговга тегишлилик масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши Яккабоғ туман прокурорига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1