Адлия вазирлигининг таклифига асосан “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди...
Қарор билан “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилди. Ушбу муассаса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Бунинг учун, ҳар бир туман (шаҳар)да босқичма-босқич “Мадад”нинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилади.
Эслатиб ўтиш керак, апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан Advice.uz портали ишга туширилган бўлиб, унда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган асосий ҳуқуқий масалалар бўйича 1000 дан ортиқ контентлар жойлаштирилган.
Қарорда таъкидланишича, “Мадад” муассасасига Advice.uz (e-maslahat.uz) порталини доимий такомиллаштириб бориш вазифаси ҳам юкланди.
Шунингдек, у қуйидаги вазифаларни амалга оширади: