Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди

ЖАМИЯТ 16.09.2019, 09:13
Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди

Интернет сайтларидан бирига Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган 27-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси ўқувчи қизни урганлиги акс этган видео келиб тушди.

Мактабдаги кузатув камерасига тушиб қолган воқеа 13 сентябрь куни соат 16:30 атрофида содир бўлган. Муаллима ўқувчига нима сабабдан қўл кўтарганлиги номаълум.

Ярим дақиқалик видеоёзувда мактаб йўлагида ўқитувчи аёл ўқувчи қизга танбеҳ бераётгани ва ураётгани акс этган.

Бу ҳолатни кўрган бошқа ўқитувчи эса индамасдан ўтиб кетган.

Масъул органлар бунга нима дейишади, жавобини кутиб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1