1

Хивадаги «Рақс сеҳри»

МАДАНИЯТ 16.09.2019, 08:55
Хивадаги «Рақс сеҳри»

Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган фестивалнинг очилиш маросими Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонасида бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Фестивалнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Польша элчиси Петр Ивашкевич ҳамда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Гейдар Алиев номли маданият маркази раҳбари ўринбосари Зейналов Полад Мансур ўғли сўзга чиқди.



Тантанали очилишидан сўнг, барча меҳмонлар ва иштирокчилар «Ичан-қалъа»нинг «Ота дарвоза»сидан ичкарига ташриф буюрди. Турли давлатлар номланиши билан ўтган саф, республиканинг ҳудудини намоён этувчи либослардаги раққосалари «Ичан-қалъа»да юриши барчани лол қолдирди. Ансамбл жамоаларининг чиқишлари сайёҳлар ва томошабинларни рақсга чорлаб, завқ бағишлади.

Фестивал да Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этмоқда. Миллий рақс санъатини дунёга тарғиб қилиш, мамлакатда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йилда ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. «Рақс сеҳри» халқаро фестивалида 20 га яқин мамлакатдан 100 дан зиёд меҳмонлар ва бадиий жамоалар иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1