1

Қозоғистонда 20 ёшли ҳайдовчи коллеж ўқувчиларини босиб кетди

ДУНЁ 15.09.2019, 22:05
Қозоғистонда 20 ёшли ҳайдовчи коллеж ўқувчиларини босиб кетди

Қозоғистоннинг ғарбида енгил автомобиль ҳайдовчиси бир гуруҳ коллеж ўқувчилари устига бостириб борган. Бу ҳақда «Спутник» нашри ахборотига таяниб xabar.uz маълум қилди.

Воқеа Хромтау шаҳрида юз берган. Дастбалки маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳайдовчи автотураргоҳдан чиқаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги одамлар устига бостириб борган.

Ҳалокат оқибатида 10 ўқувчи жабрланган. Уларнинг барчаси Хромтау туман шифохонасига жойлаштирилган. Аниқланишича, жабрланганлар Хромтау тоғ техника коллежи ўқувчилари ҳисобланишади.

Ҳозир полиция судгача тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1