Наманганда халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида 22 та инвестициявий шартнома имзоланди

ИҚТИСОДИЁТ 15.09.2019, 21:49
Наманганда халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида 22 та инвестициявий шартнома имзоланди

Наманган шаҳрида 13-14 сентябрь кунлари «XXI асрда тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланишида инвестиция ва инновациянинг роли» мавзуидаги Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, ушбу форумда Австрия, Германия, Исроил, Миср, Покистон, Россия, Словакия, Украина, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи компаниялари билан умумий қиймати 92,7 млн. долларлик 22та муҳим келишув битимлари имзоланган.

Мазкур битимларга кўра, «Косонсой фарм» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи «Спринг фармацевтик» МЧЖ ҳамда Миср Араб Республикасининг «Pharco pharmaceuticals corporation» компанияси ҳамкорлигида 30 млн. долларлик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Австриянинг «AME International GmbH» компанияси ўртасида 10 млн. долларлик кардиология марказини барпо этиш, «Мерримед Фарм» МЧЖ корхонаси билан Германиянинг «Textima Export Import GmBH» компанияси ўртасида 30 млн. долларлик кўп тармоқли замонавий тиббий марказ ташкил этиш бўйича келишувлар ҳам тузилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1