1

Ўзбекистон ҳарбийлари арқон тортишда тенгсиз эканини исботлади (Видео)

ЖАМИЯТ 15.09.2019, 13:17
Теглар: Видео
Ўзбекистон ҳарбийлари арқон тортишда тенгсиз эканини исботлади (Видео)

“Марказ-2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқуви доирасида ўқув-амалий машқларни бажариш мақсадида ҳарбий хизматчиларимиз Россия мудофаа вазирлигидан жанговар ва ҳарбий техника ҳамда ўқ отиш қуролларини вақтинчалик қабул қилиб олди. Вақтинчалик фойдаланишга олинган қурол-аслаҳа ва техникаларга кунлик техник хизмат кўрсатиб келиняпти. Барча техникаларга Ўзбекистон байроғи ўрнатилди.

Ҳарбий хизматчиларимиз тактик ҳаракатларни амалга ошириш, синов машғулотларида иштирок этиш билан бир қаторда ўзларининг жисмоний тайёргарлигини ҳам ошириб бормоқда. Эрта тонгдан олиб борилаётган жисмоний тайёргарлик машғулотлари ҳамюртларимизни ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий машғулотларга ҳар томонлама тобламоқда.

Таъкидлаш керакки, “Донгуз” полигони жойлашган ҳудуд юртимиз иқлимига анча яқин экан. Вақт мезони ҳам бир хил. Шу боис бу ерда бўлиб турган ҳарбийларимиз ҳеч қандай ноқулайликларга дуч келмаяпти.

Ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, хориж мамлакат армиялари билан ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ўқув машғулотлари доирасида бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мини-футбол бўйича ўтказилган мусобақада ҳамюртларимиз мезбонлардан кейин иккинчи ўринни қўлга киритди. Тош кўтаришда тўртинчи поғонани банд этган юртдошларимиз арқон тортишда пешқадам бўлди. Финалда мусобақанинг энг кучли жамоаси дея эътироф этилган россиялик ҳарбийлар билан дуч келган вакилларимиз кучли ирода ва ғалабага бўлган қатъий ишонч туфайли қўли баланд келди.

Шунингдек, “Донгуз” полигонида Ўзбекистон маданияти куни байрами нишонланди. Ўқувларда иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар томонидан ташкил этилган ва миллий ашула ва рақслардан иборат концерт дастури йиғилганларни даврага чорлади. Дала ошхонаси ҳам шу куни ўзининг ҳақиқий қудратини намоён этди. Ўқочда пишган миллий таомимиз – ош ҳамманинг тилида бўлди. “Ўзбеклардек ошни ҳеч ким пишира олмайдида аслида”, – дейишди иштирокчилар.

Бугун, 15 сентябрь куни “Марказ-2019” ўқув машғулотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда иштирок этаётган ҳарбий контингентлар ҳамда ҳарбий техникалар марш билан ўтишади.

Эслатиб ўтамиз, “Марказ-2019” ўқув машғулоти доирасида Россияда бўлиб ўтадиган амалий ҳаракатлар билан бир вақтда Наманган вилоятида жойлашган “Ғурумсарой” полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий бўлинмалари томонидан шартли равишда жанубий сарҳадларга суқулиб кирган террорчи гуруҳларга қарши ҳамкорликдаги ўқув машғулоти ҳам ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1