1

Хивада “Рақс сеҳри” халқаро фестивали бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 14.09.2019, 12:35
Хивада “Рақс сеҳри” халқаро фестивали бўлиб ўтади

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Хива шаҳридаги “Ичанқалъа” давлат музей-қўриқхонасида “РАҚС СЕҲРИ” халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан ва қатор хорижий давлатлардан келган санъаткорлар ўз бадиий чиқишлари билан иштирок этади. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йил ҳам пухта тайёргарлик кўрилди.

Бу йилги фестивалда Англия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Қувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби 20 га яқин хорижий давлатлардан 100 га яқин иштирокчи раққослар ва рақс гуруҳлари қатнашади вафестивални ёритиб борувчи 20 га яқин хорижий ОАВ вакиллари ҳам ташриф буюришган.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1