1

Эмлашнинг хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар тарқалмоқда (Видео)

ДУНЁ 14.09.2019, 12:25
Теглар: Видео
Эмлашнинг хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар тарқалмоқда (Видео)

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинация тўғрисида ёлғон хабарларнинг тарқалиши инсоният саломатлигига хавф солаётган асосий омиллардан бири эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Евроньюс нашри хабар берди.

Бельгия пойтахти Брюсселда вакцинация муаммоларига бағишланган халқаро саммит ўз ишини бошлади. Унда турли давлатлардан 400 га яқин вакиллар иштирок этишмоқда. Эмлаш аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишнинг энг муваффақиятли чорасидир. Эмлашнинг кенг тарқалиши кўплаб касалликларни йўқ қилишга имкон берди. Айнан кенг кўламли вакцинация йўли билан Европа полиомиелитдан халос бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили эмлаш дунё бўйлаб 2,5 миллион кишини ўлимдан қутқаради ва кассалликларни даволаш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтиради.

Бироқ сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар ва турли ахборот ресурсларида эмлашнинг хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотларнинг тарқалиши натижасида аҳолининг вакцинацияга бўлган ишончи пасаймоқда. Бунинг натижаси ўлароқ эса қизамиқ касаллигининг оммавий тарқалишини кўриш мумкин. Айнан эмлашга қарши кайфиятнинг кучайиши натижасида 2018 йили Европада қизамиққа чалинганлар сони сўнгги ўн йилдаги энг рекорд натижага бориб етди. Халқаро саммитнинг асосий мақсади вакцинация ёрдамида олдини олиш мумкин бўлган касалликларга қарши глобал курашишга янги импульс беришдан иборатдир.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1