1

​Олибқочдиевнинг сайёр қабули (Фельетон)

МУТОЛАА 13.09.2019, 17:18
​Олибқочдиевнинг сайёр қабули (Фельетон)

Маҳаллада Олибқочдиевнинг сайёр қабули ўтмоқда. Одамларнинг муаммолари тўпланиб қолганми, ишқилиб зал лиқ тўла.
Ваъдаберди Олибқочдиев деди:
- Ҳурматли маҳалла аҳли, олдиндан айтиб қўяй, бўлар-бўлмас саволлар бериб бошимни қотирманг, муаммоларингиз ҳал бўлмай қолса, мен айбдор бўлиб қолмай.
Чап қаторда ўтирган аёллардан бири қўлини кўтарди:
- Болам, мен сизга тўртинчи марта мурожаат қилаяпман. Биз айтган сув йўлини қачон ҳал қилиб берасиз? Боғларимиз қуриб қолаяпти.
Маҳалла раиси ўрнидан турди:
- Отахон, муаммони ҳал қилиш учун архитектура ва кадастр идоралари мутахассислари келиши керак эди. Юз марта айтдим, ҳатто ўзингиз ҳам айтгандингиз, – деди маҳалла раиси.
- Такасалтанглар! Нимага келишмайди? – деди Олибқочдиев ўринбосарига ўқрайиб. – Участкавойга айтинг, дарҳол иккаласининг ҳам оёғини ерга тегизмай олиб келсин!..
Хўш, яна кимда қандай муаммо?
- Менда, – деди раққоса Таннозхон кўзларини ўйнатиб, – маҳалла раиси ишга умуман келмайди. Муҳрниям ўзи билан олиб юради. Йўлини пойлаб ўтирамиз. Қаерга кетди, десак, котиби қўшни қишлоқдаги “Обод маҳалла”да дейди. Бу сизнинг буйруғингиз эмиш.
Айб ўзига тўнкалаётганидан Олибқочдиевнинг ранги тундлашди – кейин маҳалла раисига юзланиб:
- Тушгача “Обод маҳалла”да бўл, ундан кейин одамларнинг қоғозларига муҳр босиб бер! Хўш, яна кимда қандай...
Маҳалланинг энг ёши улуғи Саксонбой ота ҳассасини тўққилатиб, ўрнидан турди.
- Табиий газ сўраб келдим. Шунга ёрдам бериб, дуомизни олсангиз, асло кам бўлмайсиз.
- Қабул бошланишида айтмоқчи эдим, - деди Олибқочдиев, - табиий газ, электр чироқларининг ўчирилиши, йўл ва тоза ичимлик суви ҳақида савол берманглар. Бобой, табиий газ бериш қийин. Пиёда у ёқда турсин, отлиққа ҳам йўқ...

(Фельетоннинг давомини "Даракчи" газетасининг 38-сонида ўқийсиз).

Карикатура муаллифи: Ҳ.Содиқов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1