1

Ўзбекистон ва Туркия Меҳмонхоналар ассоциациялари ҳамда Гидлар уюшмалари ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

ЖАМИЯТ 13.09.2019, 11:37
Ўзбекистон ва Туркия Меҳмонхоналар ассоциациялари ҳамда Гидлар уюшмалари ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Туркия Гидлар палаталари уюшмаси (TUREB) ҳамда Туркия Меҳмонхона эгалари федерацияси (TUROFED)га ташриф буюрди.

Делегация вакиллари Туркия Гидлар палаталари уюшмаси Кенгаши раиси Суат Турал билан учрашиб, гидларни тайёрлашдан тортиб амалиётигача бўлган тизим, улар учун яратилган шароитлар ҳамда малака ошириш, ўзаро тажриба алмашинув имкониятини яратиш бўйича қизғин ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон-Туркия гидларининг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича дастур ишлаб чиқиш масаласи муҳокама этилиб, “TUREB” Кенгаши раиси Суат Турал бунга катта қизиқиш билдирди. Маълумот учун: Туркия Гидлар палаталари уюшмаси 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, 13 та Гидлар палаталарини бирлаштиради.

Ҳар бир Палатага ўртача 900 дан зиёд гид аъзо бўлиб, умумий ҳисобда 12 мингтани ташкил этади. Гидларнинг аъзолик масаласи Қонун билан мажбурий белгиланган бўлиб, унга аъзо бўлмай туриб фаолият юритиш тақиқланган. Куннинг иккинчи ярмидаги учрашув Туркия Меҳмонхона эгалари федерацияси Бошқаруви кенгаши раиси ва аъзолари иштирокида ўтказилди. Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан меҳмонхона бизнесига берилаётган имтиёз ва шароитлар ҳамда инвестиция имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, меҳмонхона стандарлари, мутахассисларни тайёрлаш, меҳмонхоналарга юлдуз бериш, нархларни белгилаш ва шу каби бошқа масалалар муҳокама этилди. “TUROFED” Кенгаши раиси Бирол Акман мамлакатга келган хорижий сайёҳнинг бу ерга яна қайта келиши учун меҳмонхонада хизмат кўрсатиш сифати юқори бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, у Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини юритиш масалаларига катта қизиқиш билдирди. Маълумот учун: Туркия Меҳмонхона эгалари федерацияси – 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 9 та меҳмонхоналар ассоциацияларини бирлаштиради. Ҳар бир Ассоциацияга ўртача 400 га яқин меҳмонхоналар аъзо бўлиб, умумий ҳисобда 4 мингтани ташкил этади. Учрашувлар якунига кўра, Ўзбекистон Меҳмонхоналар ассоциацияси ва Туркия Меҳмонхона эгалари федерацияси, шунингдек Ўзбекистон Гидлар уюшмаси ва Туркия Гидлар палаталари уюшмаси ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1