1

Ўзбекистон велопойгачилари Ҳиндистонда ўтган Осиё Кубогида 7 медални қўлга киритди

СПОРТ 12.09.2019, 19:55
Ўзбекистон велопойгачилари Ҳиндистонда ўтган Осиё Кубогида 7 медални қўлга киритди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда Осиё Кубогида еттита медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон велопойгачилари 9−11 сентябрь кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё Кубогида тўртта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида миллий терма иккинчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Ўзбекистон Фелоспорт федерацияси.

Ўсмирлар терма жамоага иккита олтин ва иккита кумуш медал олиб келди. Бехзод Раҳимбоев скретч ва пойгада очколар бўйича қитъада биринчи бўлди — у ҳар икки йўналишда олтин медални қўлга киритди. Велопойгачи Янина Кускова дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллади ҳамда индивидуал таъқиб пойгаси ва скретчда кумуш медалларга сазовор бўлди.

Катталар ўртасида велопойгачи Ренат Байматов индивидуал таъқиб пойгасида ғолиб бўлиб, олтин медални қўлга киритди. Яна бир «олтин» ва Олимпиада-2020 учун 200 очкони Муроджон Холмуродов қўлга киритди.

Охирги кумуш медални терма жамоага Дилмурод Сиддиқов олиб келди. У омниумда иштирок этиб, Токиодаги Олимпиада учу 180 очкони қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1