Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни ОАВда ёритиш мавзуида семинар ташкил қилинди

ЖАМИЯТ 12.09.2019, 19:19
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни ОАВда ёритиш мавзуида семинар ташкил қилинди

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ҳамда ЮСАИД халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Журналистлар учун жорий этилган ушбу семинар-ўқиш Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларини ОАВда ёритиш мавзусига қаратилган. Семинар-тренингда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг моҳиятини фуқароларга тушунтириш, суд ҳокимиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ОАВ фаоллигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

–Барча соҳалардаги каби мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида ҳам катта ислоҳотлар жорий этилмоқда. Бу жараёнларда журналистлар ва блогерлар ҳам катта фаоллик кўрсатишмоқда. Ислоҳотларнинг туб моҳиятини аҳоли қатламларига етказиш, ҳар бир соҳада адолат ва ҳақиқат тамойиллари ишлаши, қонун устуворлиги таъминланишини жамоатчилик назоратига олиш журналистларнинг вазифасидир. Шу ўринда бизнинг асосий мақсадимиз марказий ва ҳудудий журналистларнинг суд-ҳуқуқ йўналишини ёритишда малакасини оширишдан иборат. Марказ томонидан ташкил этилаётган тренинглар мавжуд муаммолар ечимида журналистлар фаоллигини оширишга кўмаклашади, — дейди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бабожонова.

Семинар-тренингда суд-ҳуқуқ мавзуида ўз материаллари билан иштирок этиб келаётган марказий ва маҳаллий ОАВнинг бир гуруҳ журналистлари иштирок этмоқда. Маҳорат дарсларига малакали тренерлар Ё.Маматова, Б.Алимов ҳамда ЮСАИД халқаро ташкилоти мутахассиси Р.Назаровалар жалб этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1