Долзарб мавзулар Фото

Forbes журнали муқовасида илк бора хитойлик Жек Манинг сурати чоп этилди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 12.09.2019, 14:01

Жек Ма Хитойнинг сурати Forbes журнали муқовасида чоп этилган биринчи кишисидир. У Хитойнинг энг бой одами ва шу билан бир қаторда сайёрамизнинг ҳам энг бой инсонларидан биридир. Ҳозирда унинг бойлиги 41.8 млрд $ни ташкил этади. Alibaba Group Aliexpress онлайн-дўкони, Alibaba Picture кинокомпанияси ва булутли хизматлар таклиф қилувчи Alibaba Cloud Computing компаниялари тузилмаларини бошқаради.

Жек Ма Alibaba’ни тарк этиш режасини илк бор 2018 йил сентябрида маълум қилган эди. Ўшанда у таълим соҳасидаги хайрия лойиҳалари билан шуғулланмоқчи эканлигини билдирган эди. Собиқ инглиз тили ўқитувчиси Жек Ма 1999 йили Alibaba’га асос солган. Alibabaнинг бозор баҳоси 460 млрд $ни ташкил этиб, у Amazon ҳамда ЕBayдан ҳам қимматроқдир.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии