Долзарб мавзулар Фото

Якубович таътилдан нега ногиронлар аравачасида қайтди?

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 12.09.2019, 12:49

Россиялик таниқли телебошловчи Леонид Якубовичнинг вакили нега у Черногорияга қилган таътилидан ногиронлар аравачасида қайтганини изоҳлади. Бу ҳақда у «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида маълум қилган.

ОАВда Черногориянинг Тиват шаҳар аэропортида Якубович ногиронлар аравачасида олиб кетилаётгани акс этган кадрлар тарқалган.

Телебошловчи вакилининг сўзларига кўра, Якубович таътилни Черногорияда ўтказган ва у ерда тиззасини шикастлаб олган. Юрганда аҳвол ёмонлашмаслиги учун ногиронлар аравачасидан фойдаланишга қарор қилган.

«Ҳеч қандай қўрқинчли ҳодиса юз бергани йўқ. Шунчаки ҳамма каби бассейнда тиззасини шикастлаб олган. Синмадимикин деб хавотирлангандик, ўша жойнинг ўзида рентген қилишнинг иложи бўлмади, шу боис эҳтиёт чорасини кўришга қарор қилдик», — дейди Якубовичнинг вакили.

Москвага қайтгач телебошловчи текширувдан ўтган. Рентген қилинган, унга кўра ҳеч қандай синиш аниқланмаган, лекин 74 ёшли телебошловчида кучли гематома қайд этилган.

Ҳозир Якубович деярли тўлиқ тикланиб, «Мўъжизалар майдони» («Поле чудес») кўрсатувининг янги сонини суратга олишга ҳозирлик кўрмоқда. Маълумки, бу кўрсатув 29 йилдирки Россия телевидениясида намойиш этиб келинади. Уни юртимиз аҳолиси ҳам севиб томоша қилишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии