1

МИБ олис Учқудуқда 569 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарзини ундирди

ЖИНОЯТ 12.09.2019, 12:43
МИБ олис Учқудуқда 569 миллион сўмдан ортиқ  солиқ қарзини ундирди

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасига 569 миллион 195 минг сўм солиқ қарзи ундирилиши белгиланган эди.

МИБ Учқудуқ туман бўлими томонидан ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари бошланиб, қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли унинг ТИФ “Миллий банкнинг” Учқудуқ туман филиалидаги барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари қўйилган. Бундан ташқари, қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли органларга сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро харакатлари натижасида қарздор Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ҳисоб рақамидан 569 миллион 195 минг сўм солиқ карзи ундирилиши таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1