Долзарб мавзулар Фото

Индонезия собиқ президенти вафот этди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 12.09.2019, 09:45

Индонезиянинг собиқ президенти Бахаруддин Юсуф Ҳабиби 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА новости нашри хабар берди.

Ҳабибининг соғлиғи душанба, 9 сентябрь куни ёмонлашганидан сўнг Жакартадаги ҳарбий шифохона реанимация бўлимига ётқизилган эди.

Бахаруддин Юсуф Ҳабиби техник йўналишда таълим олиб, кейинчалик технологиялар ва тадқиқотлар вазири бўлган. То 1999 йили парламент янги етакчини сайлагунга қадар, 1998 йилдан Индонезия президенти лавозимида фаолият юритган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии