1

Ўзбекистонда илк маротаба мобил иловалар ишлаб чиқариш бўйича йирик танлов ўтказилади

ЖАМИЯТ 11.09.2019, 19:45
Ўзбекистонда илк маротаба мобил иловалар ишлаб чиқариш бўйича йирик танлов ўтказилади

Тошкентда очилган IT-парк Бирлашган Араб Амирлиги билан ҳамкорликда талабалар ўртасида «mGovAward» – мобил иловалар ишлаб чиқиш бўйича республика танловини эълон қилди. Аризалар 26 сентябрдан АКТ ҳафталиги давомида қабул қилиниши бошланган. Бу ҳақда «Дарё»га IT-парк вакиллари маълум қилди.

Танлов жами 5 та: таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, транспорт ва логистика, шунингдек бизнес ва G2B йўналишларида ташкил қилинади. Мазкур танловнинг асосий мезонлари этиб, яратиладиган илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланиш учун қулайлиги белгиланган.

Талабалар «mGovAward» танлови доирасида Ўзбекистондаги мавжуд муаммолардан бирини ҳал қила оладиган мобил илова яратиш керак. Ютуқ фонди 100 000 долларни ташкил қилиб, 50 000 доллар биринчи ўрин соҳибига, 30 000 доллар иккинчи ўрин учун ҳамда 20 000 доллар учинчи ўринга бериш режалаштирилган. Шунингдек, танлов ғолиблари БААга бепул сафар қилиш имкониятини ва IT-парк акселерация дастурида иштирок этиш имконини қўлга киритади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1