1

Икки уйга ҳам солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкинми?

ИҚТИСОДИЁТ 11.09.2019, 19:18
Икки уйга ҳам солиқ имтиёзидан фойдаланиш мумкинми?

Савол: Ўзим туманда яшайман. Бундан ташқари, Андижон шаҳрида ҳам уйим бор. Эшитишим бўйича, Чернобиль АЭСда авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлар солиқдан имтиёзга эга экан. Иккала уйимга шу имтиёздан фойдаланишим мумкинми?

Жавоб: Тўғри, Чернобиль АЭСда авария оқибатларини тугатишда иштирок этганларга имтиёз белгиланган. Фақат ер солиғи бўйича. Солиқ кодексининг 290-моддасида бу рўйхат келтириб ўтилган. Шуни алоҳида қайт этиш керакки, мол-мулк солиғи бўйича уларга имтиёз татбиқ этилмайди. Шунга асосан, сиз фақат ер солиғи имтиёзидан фойдаланишингиз мумкин. У мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир участкага тааллуқли бўлади.

Савол: Шаҳарларда жойлашган уйларнинг мол-мулк солиғи умумий майдонига кўра ҳисобланаркан. Масалан, менинг уй-жойим 800 квадрат метрдан ортиқ. Унга қанча миқдорда мол-мулк солиғи тўлайман?

Жавоб: Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар учун 0,35% ставкада мол-мулк солиғи ҳисобланади.

Савол: Очиғини айтиш керак, ҳалигача уй-жойимнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлай олмадим. Кадастр қиймат мавжуд бўлмаганлиги учун мол-мулк солиғи қандай тарзда ҳисоб-китоб қилинади?

Жавоб: Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳоловчи органлар белгилаган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун вилоят марказларида 210 милллион сўм, бошқа ҳудудларда 90 милллион сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.

Саволларга Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати жавоб берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1