2996 нафар инсон ўлими ёхуд Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази террорчилар томонидан бомбардимон қилинганига 18 йил тўлди

ДУНЁ 11.09.2019, 11:25
2996 нафар инсон ўлими ёхуд Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази террорчилар томонидан бомбардимон қилинганига 18 йил тўлди

Инсоният тарихининг ҳар бир куни ўтмиш варақларида муносиб из қолдиради. Башарият пайдо бўлганидан буён одамзод 365 ёки 366 кунлик йилнинг кўпини кўрди.

Орадан бир неча минг йиллар ўтди. Барча саналар сингари 11 сентябрда ҳам турли йилларда турфа ҳодисалар рўй бераверди. Шу боис ҳам у тарихдаги муҳим воқеаларга бой.

Даставвал ушбу кун ҳақида қисқача маълумот берсак. 11 сентябрь санаси одатий йилнинг 254-куни. Кабиса йилида эса 255 га айланади. Йил охирлашига 111 кун қолди. Бу кунни аргентиналиклар Ўқитувчилар миллий куни сифатида нишонлашмоқда,

ЎЗБEКИСТОН ТАРИХИДА:

1469 йил – темурийзода Султон Ҳусайн Бойқаро ўз аскарлари билан Ҳиротдан чиқиб, Машҳад орқали Астрободга юради. Чинорон мавзейида ёдгор Муҳаммад Мирзо қўшини билан тўқнашиб, жанг бошланди. Жанг асносида ҳар икки томондан кўплаб қурбонлар берилиб, жанг Султон Ҳусайн Бойқаро ғалабаси билан интиҳосига етди.

1873 йил – этнограф, тилшунос, эроншунос олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Михаил Андреев (1873–1948) дунёга келди.

1914 йил – терапевт олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Эргаш Отахонов (1914–1967) таваллуд топди.

1916 йил – Ўзбекистон халқ артисти Туреш Олланазаров дунёга келди. У 1966–1968 йилларда Қорақалпоқ маданият вазири лавозимида ишлаган.

1917-йил – Тошкентда Бутунтуркистон мусулмонларининг 7 сентябрь куни бошланган иккинчи съезди ниҳоясига етди.

1920 йил – Бухорода амирлик тузумини ағдариб ташлашдек ўз тарихий вазифасини бажарган Ёш бухороликлар партиясининг аъзолари умумий асосда Бухоро компартияси сафига кирди.

1945 йил – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Рамазон Абдуллаев таваллуд топди. У фаолияти давомида ўз шахсий жамғармаси ҳисобидан 180 ўринли мактаб биносини қуриб фойдаланишга топширган.

1948 йил – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Комил Мансуров дунёга келди.

1952 йил – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси Боймамат Ўлжаев таваллуд топди.

1956 йил – уролог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Дмитрий Введенский (1887–1956) вафот этди.

1974 йил – Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Комитетининг “Раҳбар кадрлар ҳамда жамоа, давлат хўжалиги мутахассислари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қишлоқ хўжалиги ташкилотлари фаолияти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1985 йил – ўзбек тилшуноси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Фаттоҳ Абдуллаев (1914–1985) вафот этди.

1989 йил – физик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Вафо Мўминов (1927–1989) вафот этди. Унинг илмий ишлари, асосан, ядро физикасига оид.

1992 йил – Ўзбекистон халқ артисти Саъдихон Табибуллаев (1906–1992) таваллуд топди.

1998 йил – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2001 йил – Тошкентда теннис бўйича “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” бўлди.

2003 йил – Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси ва шаҳарнинг 70 йиллиги муносабати билан Нукус “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

ЖАҲОН ТАРИХИДА:

813 йил – франклар императори Буюк Карл ўз ўғли Людовик I га ўзининг тахтдоши ва вориси сифатида тож кийдирди.

1297 йил – шотланд халқининг Англиядан мустақил бўлиш учун курашида Уилям Уоллес раҳбарлигидаги қўзғолончилар армияси Стрерлинг яқинида инглиз қўшинларини тор-мор келтирди.

1382 йил – 1342–1382 йилларда Венгрияни, 1370–1382 йилларда Людовик I Буюк ёки венгриялик Людовик номи билан Полшани ҳам бошқарган Лаёш Буюк (1326–1382) вафот этди.

1609 йил –инглиз денгиз саёҳатчиси Генри Гудзон Манхеттен оролини кашф этди.

1822 йил – инглиз иқтисодчиси, классик иқтисодий мактаб намоёндаси Давид Рекардо (1772–1822) вафот этди. Унинг илмий ишлари иш ҳақи, фойда ва рента масалаларига бағишланган.

1845 йил – француз ихтирочиси Жан Морис Эмил Бордо (1845–1903) дунёга келди. У кўп қиррали кетма-кет телеграфлаш масаласини амалда биринчи бўлиб ҳал қилган.

1865 йил – Ян Райнис тахаллуси билан ижод қилган Латвия халқ шоири, драматург ва жамоат арбоби Янис Плиекшанс (1865–1929) дунёга келди. Унинг “Янги замон” номли шеърий тўплами ўзбек тилига таржима қилинган.

1877 йил – инглиз физиги ва астрономи, Лондон қироллик жамияти аъзоси, Қироллик астрономия жамиятининг 1925–1927 йиллардаги президенти Жеймс Хопвуд Жинс (1877–1946) туғилди.

1894 йил – кинемотография асосчиларидан бири Александр Довженко (1894–1956) дунёга келди. 1957 йилда Киев киностудиясига Довженко номи берилган.

1900 йил – рус авиаконструктори, муҳандис-техник хизмати генерал-майори, икки карра Меҳнат Қаҳрамони Семён Лавочкин (1900–1960) дунёга келди. У товушдан тез учадиган Ла-190 ва исталган об-ҳаво шароитида учадиган Ла-200 реактив қирувчи самолётларини яратди.

1910 йил – француз ёзувчиси Луи Анре Буссенар (1847–1910) вафот этди.

1911 йил – асли Чустда таваллуд топган тожик ёзувчиси, драматург, адабиётшунос Сотим Улуғзода (1911–1997) таваллуд топди. Унинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

1914 йил – жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский (1851–1914) вафот этди. У “Юз йилдан сўнг. 2000-сана” бадиий публицистик романи муаллифи.

1965 йил – Сурия давлат арбоби Башар Асад дунёга келди. У 1992 йилдан кўз касалликлари врачи сифатида Лондонда малакасини оширган. 2000 йил июлда Сурия Араб Республикаси Президенти лавозимини эгаллаган.

1971 йил – КПСС Марказий Комитетининг 1953–1964 йиллардаги 1-котиби Никита Хрушчёв (1894–1971) вафот этди. У КПССнинг 1956 йилдаги 20- ва 1961 йилдаги 22-съездларида Иосиф Сталин шахсига сиғинишни ва унинг фаолиятини кескин танқид қилди. Н. Хрушчёв хотиралар ёзган. Улар 1981 йилда АҚШда, 1997 йилда Россияда, тўлиқ матни эса 1999 йилда эълон қилинди.

1973 йил – Чилида генерал Аугусто Пиночет бошчилигида ҳарбий тўнтариш бўлиб, президент Салвадор Аленде ўлдирилди. Генерал Аугусто Пиночет мамлакат “Бош қўмондони” бўлди.

1988 йил – Эстонияда эстон тили давлат тили деб эълон қилинди.

1990 йил – РСФСР Олий Совети иккинчи сессияси С. Шаталиннинг “500 кун” Программасини қабул қилди.

1998 йил – Россия Давлат Думаси ҳукумат бошлиғи этиб Евгений Максимович Примаковни тасдиқлади. У бу лавозимда 1999 йил 12 майга қадар фаолият юритди.

2001 йил – Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги Пентагонда террорчилик ҳаракатлари туфайли 3000 га яқин киши ҳалок бўлди. Уюштирилган террорчилик актлари учун жавобгарликни АҚШ маъмурияти “Ал-Қоида” ташкилоти билан Усома бин Лодинга юклади ва террорчиларнинг базаларини бомбардимон қилди. Маълум бўлишича, 3000 га яқин инсон ушбу теракт оқибатида ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони эса 6000 мингдан зиёд.

2009 йил – Михай Гимпу Молдова Республикаси Президенти бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1