1

МИБ ходимига шикаст етказган фуқарога жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 11.09.2019, 11:20
МИБ  ходимига шикаст етказган фуқарога  жиноят иши очилди

МИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ўз вазифаларини бажаришда қаршилик кўрсатиш ҳолатлари ҳам афсуски, учрамоқда.

Айрим фуқароларимиз ҳанузгача масалани қаршилик кўрсатиш орқали ҳал этиш мумкин деб ўйлашмоқда.

Мисол учун, 2019 йил 16 август куни соат 14.10 ларда Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Тўлқинжонов иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 19.12.2011 йилдаги қарздор М.Хожиматовдан даъвогар М.Ходжиматованинг фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида М.Ходжматовнинг Қува тумани, Сойкелди маҳалла фуқаролар йиғини, Сойкелди кўчаси 45-уйга боради.

Ўз хизмат вазифасини бажараётган Ў.Тўлқинжоновга яъни, ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, яшаш хонадонидан темир жисм олиб чиқиб, темир жисм билан уни оёғига уриб ўртача оғирликда тан жароҳати етказган.

Натижада Ў.Тўлқинжоновга ўртача оғирликдаги шикаст етказилади.

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1