Долзарб мавзулар Фото

Тошкентда экологик тоза транспорт – Электробус ҳаракати йўлга қўйилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 10.09.2019, 15:24

Тошкентда ўз йўналиши бўйича илк қатновларини амалга ошираётган Беларусь электробуси синов амалиёти уч ой давом этади.Ёрқин сариқ рангдаги машина «Белкоммунмаш» (Беларусь) 3 сентябрь куни пойтахтга еказилган эди. 8 сентябрь куни электробус илк бор йўналишга чиқди. «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси ва бириктирилган 7-автобус саройи раҳбарияти унинг биринчи рейс йўловчилари бўлишди.Vitovt Electro E420 бир марталик қувват билан 20−25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6−8 дақиқага тенг. Ўртача 90 нафар йўловчи олиб юриш имкониятига эга. Буюртмачи хоҳишига қараб ўриндиқлар сони ўзгариши мумкин.Электробус салони кондиционер билан жиҳозланган ҳамда табиий ҳаво алмашувини таъминловчи етарлича кенгликдаги очилувчи ойналарга эга. Ортиқча қуёш нурларини қайтариш учун ойналар енгил қорайтирилган.Ҳайдовчи кабинаси жуда қулай ва йўловчилар салонидан тўлиқ ажратилган. Шунингдек, ўз кондиционер тизими, ҳам салон, ҳам ташқаридаги вазиятни назорат қилиш учун видеокузатув тизимига эга.

Кузови композит материаллардан тайёрланган электробус 60 км/соат тезликда ҳамжуда равон ҳаракатланади.

Электробус 41-автобус йўналишида Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори ўртасида қатнамоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии