Бундан буён барча талабалар бир хил миқдорда стипендия олиши белгилангани маълум қилинди. Шунингдек, ёмон баҳога ўқиган талаба стипендиядан маҳрум бўлади.
Жорий йилда сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабаларнинг контракти 35-40 фоизга камайтирилгани ҳам қайд этилди.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, масалан, сиртқи ва кечки таълимда ўтган йили 9 млн сўм бўлган контрактлар бу йил 6 млн 300 минг сўм этиб белгиланган.